Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда «Captiva» ёниб кетди

Самарқандда «Captiva» ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 3 август куни соат 16:20 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган «4-оилавий поликлиника» автотураргоҳида тўхтаб турган «Captiva» русумли автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий саҳифасида хабар берилган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ҳудудий ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишлари сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг