Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда бир-бирига туташ уйларда ёнғин содир бўлди

Самарқандда бир-бирига туташ уйларда ёнғин содир бўлди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Бугун, 22 июнь куни соат 00:52да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар «Боғибаланд» МФЙ «Хўжа Исоқи Валий» кўчаси 1-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та сув ташиш автомашинаси жалб этилган. Ҳодиса оқибатида уйнинг 248 кв.м. майдонида том ва шифт қисми ҳамда қўшни уйнинг 30 кв.м. майдонида том қисми ёнган.

Ёнғин соат 01:55да ўраб олиниб, соат 02:53да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан уйларнинг тахминан 300 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг