Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда автобус ағдарилди: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Самарқандда автобус ағдарилди: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Фото: ЙҲХББ

Жорий йил 31 июль куни соат 01:45 ларда, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, «Алижон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлининг 71-километрида, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Э.У. «YUTONG» русумли автобусда «Бухоро-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётиб йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юбормаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус ағдарилган.

Натижада, автобус салонида бўлган, 24 ёшли Ж.Н. шифохонада ва 40-45 ёшлар атрофида бўлган (шахсига аниқлик киритилмоқда) йўловчи шифохонага олиб борилаётганда, йўлда вафот этган.

Шунингдек, йўловчилар, 48 ёшли Б.С., 29 ёшли А.А., 22 ёшли Г.С., 48 ёшли М.Б. ва 35 ёшли Д.А.лар турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг