Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиядаги нефт омборида 4 ўзбек заҳарланди

Россиядаги нефт омборида 4 ўзбек заҳарланди

20 август куни Рязан вилоятидаги собиқ “Химволокно” заводида нефт маҳсулотларини сақлаш омборини тозалаётган Ўзбекистоннинг 4 фуқароси заҳарланган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими берган маълумотга кўра, улардан бири воқеа жойида вафот этган, икки нафарига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, тўртинчисига врачлар рухсат бериб юборган.

Элчихонанинг консуллик бўлими вазиятни ўз назоратига олган. Рязан вилоятидаги ўзбек диаспораси ва Ўзбекистон ҳукумати марҳумнинг жасадини ватанга юбориш бўйича масалалар билан шуғулланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг