Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нижегород ва Челябинскдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари вафот этди

Нижегород ва Челябинскдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари вафот этди

2020 йил 22 январь куни Нижегород вилояти, Володарск тумани ҳудудидаги Москва – Нижний Новгород трассасида микроавтобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Оқибатда мазкур автотранспорт ҳайдовчиси, Ўзбекистон фуқароси Б.Х. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди. 

Шу куни Челябинск вилояти ҳудудидаги Челябинск-Троицк автомобил йўлида енгил автомашина юк автомашинаси билан тўқнашган. Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасининг хабар қилишича, ЙТҲ оқибатида енгил автомобилнинг ҳайдовчиси ва барча йўловчилари, жумладан Ўзбекистон фуқароси В.П. ҳалок бўлган.

Бироз аввалроқ, Қозоғистондаги ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик вафот этгани хабар берилган. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг