Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Рассрочка»га олинган Lacetti «қулоғини ушлаб кетди»

«Рассрочка»га олинган Lacetti «қулоғини ушлаб кетди»

Август ойида Муҳиддин А. таниши Зайниддин А.дан Lacetti автомобилини 2 йил давомида муддатли тўлов эвазига харид қилиш истагини билдирган.

Улар ўзаро нархни 11 100 АҚШ долларига келишиб, дастлабки тўлов тариқасида Муҳиддин 1500 доллар тўлаган. Қолган маблағни эса Муҳиддин икки йил давомида ҳар ой 400 АҚШ долларида тўлаши керак эди.

Аммо автомобилни олгач, Муҳиддин ўз ваъдасига хилоф тарзда сентябрь ойида машинани 43 ёшли Хайрулла Р.га сотиб, Зайниддинга қолган маблағни тўламасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Бу ҳақда жабрланувчи 16 октябрь куни Сергели тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган.

Ушбу факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг