Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоқ ҳарбийси ўзбекистонлик аёл ҳаётини асраб қолди

Қозоқ ҳарбийси ўзбекистонлик аёл ҳаётини асраб қолди

Фото: Newtimes.kz

Атирау-Олмаота поездида Қозоғистон МХХ чегара хизмати ҳарбий хизматчиси Ўзбекистон фуқаросининг ҳаётини сақлаб қолди, деб ёзади NewTimes.kz.

Шу куни бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Атираудан Зайсанга янги хизмат жойига кетаётган бўлган. Ярим тунда кондуктор катта гуруҳ майори Э.Еркинбоевга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Унинг айтишича, қўшни вагондаги поезд йўловчиси тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолган.

Сўровга муддатли ҳарбий хизматчи Абилайхон Убайдуллаев дарҳол жавоб қайтарди. Убайдуллаев мутахассислиги бўйича - фелдшер, армияда хизмат қилишдан олдин у тез ёрдам хизматида ишлаган.

Маълумотларга кўра, аёл беҳуш бўлган. Абилайхон Убайдуллаев тезкор биринчи ёрдам кўрсатган ва уни ўзига келтирган. Дастлабки яқин бекатда бемор шифохонада ётқизилган. 

Бемор Бибигул Тлеуова аҳволи яхшилангач, оддий аскар Абилайхон Убайдуллаевга миннатдорчилик билдирди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг