Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда 20 ёшли ҳайдовчи коллеж ўқувчиларини босиб кетди

Қозоғистонда 20 ёшли ҳайдовчи коллеж ўқувчиларини босиб кетди

Қозоғистоннинг ғарбида енгил автомобиль ҳайдовчиси бир гуруҳ коллеж ўқувчилари устига бостириб борган. Бу ҳақда «Спутник» нашри хабар берди.

Воқеа Хромтау шаҳрида юз берган. Дастбалки маълумотларга кўра, 20 ёшли ҳайдовчи автотураргоҳдан чиқаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги одамлар устига бостириб борган.

Ҳалокат оқибатида 10 ўқувчи жабрланган. Уларнинг барчаси Хромтау туман шифохонасига жойлаштирилган. Аниқланишича, жабрланганлар Хромтау тоғ техника коллежи ўқувчилари ҳисобланишади.

Ҳозир полиция судгача тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг