Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда 20 нафар ўзбекистонлик жойлашган автобус бузилиб қолди

Қозоғистонда 20 нафар ўзбекистонлик жойлашган автобус бузилиб қолди

Фото: ТК «Регион»

11 февраль куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва йўловчилари орасида 20 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус Ақтобе вилояти ҳудудида бузилиб қолган. Носозликка совуқ об-ҳавода автобус ёнилғиси музлаб қолгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) бош консулхонаси хабар берди. 

Мамлакатимизнинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси 12 февраль куни Қизил-Ўрда – Павлодар трассасида Павлодар вилояти ҳудудида ичида 19 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус носозлик туфайли тўхтаб қолгани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

Иккала вазиятда ҳам ҳеч ким жабрланмаган, тиббий ёрдамга эҳтиёж сезилмаган. Қозоғистоннинг йўл полицияси ва фавқулодда вазиятлар бўйича органлари ходимларининг тезкор ёрдами билан транспорт воситалари таъмирланган ва йўналишини давом эттирган.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти автобусларда ёки автомобил транспортининг бошқа турларида қишги вақтда Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз. 27 январь куни ичида 52 нафар йўловчи, жумладан 42 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус Шимолий Қозоғистон вилояти ҳудудида қорда қолиб кетганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг