Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистондаги уй портлаши қурбонлари сони кескин кўпайди

Қорақалпоғистондаги уй портлаши қурбонлари сони кескин кўпайди

Нукусда жойлашган кўпқаватли уй портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони бештага етди.

ФВВ хабарига кўра, эрта тонгга келиб, вайроналар остидан яна 4 нафар фуқаронинг жасади топилиб, жами ҳалок бўлганлар сони бештага етган. 

Эслатиб ўтамиз, 30 январ куни соат 02:30 ларда ФВВ қутқарувчилари томонидан турли даражадаги жароҳатлар билан вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Шунингдек, орадан 30 дақиқа ўтиб бино конструксиялари орасидан бир нафар фуқаронинг жасади топилганди.

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида ҳодиса оқибатларини бартараф етиш ишлари давом етмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг