Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб кетди

Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб кетди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ЙПХ отряди 3-чи сафарбар гуруҳи инспектори, сафдор Данияр Қаирбоев ўз хизмат вазифасини бажариш пайтида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди. 

2021 йил 21 март куни Мўйноқ тумани ҳудудидаги автомобиль йўлида ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида УАЗ-3303 русумли автотранспорт воситасини тўхтатиш вақтида уни маст ҳолда бошқариб келаётган ҳайдовчи инспекторни уриб юбориши оқибатида тан жароҳати олган инспектор шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг