Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўқонда «Tracker» олиб қочган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Қўқонда «Tracker» олиб қочган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Қўқон шаҳрида 19 сентябрь куни М.В. ва Д.Т. исмли аёл бир гуруҳ бўлиб, А.Навоий мавзеси 62-сонли кўп қаватли уй олдидан М.А.га тегишли «Tracker» русумли автомашинасини олиб қочиб ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Олиб борилган тадбирлар давомида Қўқон шаҳар, А.Навоий мавзеси 90-сонли кўп қаватли уйлар ёнидан автомашина соз ҳолда, давлат рақамлари эса автомашина юкхонасидан топилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.В.га нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг