Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қизлар жонли эфирда ўсмирни пичоқлаб, қотиллиги билан мақтанишди

Қизлар жонли эфирда ўсмирни пичоқлаб, қотиллиги билан мақтанишди

Фото: «Joseph Morris/YouTube»

Американинг Луизиана штатидаги «Walmart» савдо марказида тўрт нафар вояга етмаган қиз ўспиринни ўлдирганликда айбланмоқда, деб ёзади «The Daily Dot».

Полиция 12, 13 ва 14 ёшли тўрт нафар ўспиринни ҳибсга олди. Тергов маълумотларига кўра, улардан бири 15 ёшли қизчани пичоқлаган. Жиноят иштирокчилари юз бераётган ҳодисани «Facebook» ва «Instagram»да трансляция қилишган.

Видеоларнинг бирида қизлардан бири ўспириннинг нақ юрагига пичоқ санчганини мақтанаётгани эшитилади. Жабрланувчи олган жароҳатлари натижасида маҳаллий шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Гумонланувчилар вақтинча вояга етмаганларни сақлаш марказига жойлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг