Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ҳожатхона учун чуқур қазаётган ака-укаларни тупроқ босиб қолди, улардан бири вафот этди

Қашқадарёда ҳожатхона учун чуқур қазаётган ака-укаларни тупроқ босиб қолди, улардан бири вафот этди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

17 февраль куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 3 нафар ака-укалар ҳожатхона учун чуқур қазиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликлари оқибатида 2 нафарини тупроқ босиб қолган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб бориб, 1987 й.т. фуқаро А.И.ни қутқариб олишди. Афсуски, тупроқ остида қолган бошқа бир фуқаро 1984 й.т., А.И. ҳодиса юз берган жойда ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг