Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаршиликлар яна ИИБ ходимларига ташланишди

Қаршиликлар яна ИИБ ходимларига ташланишди

Қарши шаҳар И.Каримов кўчасида 2021 йил 20 сентябр куни соат тахминан 22:20лар атрофида фуқаро Х.И. икки таниши Л.А. ва Ғ.Д. билан уришган, бақир-чақир қилиб, ён-атрофдаги фуқаролар тинчлигини бузган.

Айни жанжал бўлаётган вақтда Қашқадарё вилоят ИИБ ППХ ходимлари жамоат тартибини сақлаш ҳамда олдини олиш мақсадида жанжалкаш фуқароларнинг олдига борган.

Лекин жанжал қилаётган фуқаролар ИИБ ППХ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан, ички ишлар органлари ходимлари хизмат кийимини йиртиб, қўлини тишлаб фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, учовлон гумон қилинувчи тариқасида ушланган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Қарши шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни ҳам Қарши шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган Патруль-пост хизмати ходимлари ва фуқаролар ўртасида муштлашув содир бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг