Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қаршида 50 нафарга яқин бола заҳарлангани хабари тарқалди

Қаршида 50 нафарга яқин бола заҳарлангани хабари тарқалди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги боғчада 50 нафарга яқин болада овқатдан заҳарланиш кузатилганлиги хусусида хабарлар тарқалди.

Мактабгача таълим вазирлиги бу хабарларни рад этди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар бўлими бошлиғи С.Раджабов 20б/536 сонли хатида билдиришича, жорий йилнинг 17 сентябрь куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 7-бўлимига Қарши шаҳар «Қўрғонча» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Қарши шаҳридаги 32-Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Х.Ш. ўткир диария ташҳиси билан ётқизилган.

Эпидемиологик суриштириш давомида беморда ич кетиш, кўнгил айниш, ҳолсизлик, иситма кўтарилиши кузатилган. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши, даво муолажалари олиб борилмоқда.

Шунингдек, хатда СЭО ва ЖСХ Қарши шаҳар бўлими бўлимга мазкур ташкилотда тарбияланаётган болалар ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича тезкор хабарнома келиб тушмаганлигини билдирган.

Аввалроқ, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги боғчада 41 нафар бола заҳарлангани маълум қилинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг