Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қамчиқдаги ёнғин ҳақида дастлабки маълумот — ФВВ баёнот берди

Қамчиқдаги ёнғин ҳақида дастлабки маълумот — ФВВ баёнот берди

Фото: ФВВ

Бугун, 28 сентябр куни соат 18:34 да А-373 автомобил йўлининг 256 километри, Қамчиқ довони қисмида Тошкент-Водий йўналишда ҳаракатланиб кетаётган юк автомашинасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳозирда ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади, дейилади ФВВ баёнотида.

Қамчиқ довонида катта ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалганди. Юк машинаси ва бир нечта машиналар ёнаётгани айтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг