Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қамашидаги мудҳиш ЙТҲ ҳақида маълумот берилди

Қамашидаги мудҳиш ЙТҲ ҳақида маълумот берилди

Фото: «Nasafnews.uz»

Кеча Қашқадарё вилояти Қамаши туманида белгиланган меъёрдан ортиқ тезликда ҳаракатланган «Нексия» савдо дўконига бориб урилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилоят ИИБ хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида машина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Маълум қилинишича, 2021 йил 31 июль куни А-378 Самарқанд-Ғузор халқаро автомoбиль йўлининг Қамаши тумани Узун маҳалласи ҳудудидан ўтган 126-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

Қайд этилишича, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Э. ишончнома орқали бошқариб келган «Нексия» машинаси билан ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган. Натижада машина йўл четида жойлашган савдо дўконига бориб урилган. Зарба кучидан савдо дўконининг девори қулаб тушган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа юз берган жойда вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳайдовчи белгиланган меъёрдан ортиқ тезликда ҳаракатланган ва йўлнинг бурилиш жойига келганда бошқарувни йўқотган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан Қамаши тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг