Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Эво Моралеснинг бриллиант ва олтиндан ясалган медали ўғирлаб кетилди

Президент Эво Моралеснинг бриллиант ва олтиндан ясалган медали ўғирлаб кетилди

Фото: «Energiaestrategica.com»

Боливия президенти Эво Моралеснинг бриллиантлар билан зеб берилган олтин медали ўғирлаб кетилди, деб ёзмоқда «Life.ru»

Бунга президент қўриқлаш хизмати ходимларидан бирининг паришонхотирлиги сабаб бўлган. У машинасини мамлакат пойтахти Ла-Паснинг жиноятчилар кўп учрайдиган туманида қолдирганди. Қўриқчининг машинасини тунаётган ўғрилар қўлга киритилган ўлжа давлат мулки эканини билиб қолишганидан сўнг маҳаллий телеканалга қўнғироқ қилиб, топилмани Ла-Пасдаги черков яқинида қолдиришганини маълум қилишади.

Шунга қарамасдан, полиция «инсофли» ўғриларни қидиришда давом этган. Жиноятчилардан бири ушланди, у перулик бўлиб чиқди. Ўз ишига совуққонлик билан ёндашгани учун қўриқлаш хизмати ходими ҳам ҳибсга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг