Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Паркентда уч нафар шахс талончиликда гумонланиб ушланди

Паркентда уч нафар шахс талончиликда гумонланиб ушланди

16 март куни Паркент туманида 29 ёшли Қ.Н., 24 ёшли Х.Э. ва 22 ёшли А.Т.,лар ўзаро жиноий тил бириктириб, 38 ёшли У.Ш.,га нисбатан зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган баҳоси 2.000.000 сўмлик  «LG» русумли уяли алоқа воситасини, 2.000 АҚШ доллари ҳамда 500.000 сўм нақд пулларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми  «а,в» бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида Х.Э.,дан ашёвий далил тариқасида  «LG» русумли уяли алоқа воситаси олинган.

Жиноят иши юзасидан А.Т., Қ.Н. ва Х.Э.лар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан  «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг