Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов оламдан ўтди

Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов оламдан ўтди

Давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов вафот этди.

Бу ҳақда марҳумнинг қариндошлари маълум қилган.

Раҳим Ражабов 1937 йилда Бухоро вилоятида, хизматчи оиласида туғилган. 1960 йилда Тошкент шаҳридаги Ўрта Осиё политехника институтини (ҳозирги Тошкент давлат техник университети) тамомлаган.

Ўз вақтида «Узбексельмаш» ва Тошкент экскаватор заводида раҳбар лавозимларида ишлаган, собиқ СССРнинг биринчи компьютери ишлаб чиқарилган «Алгоритм» заводини лойиҳалаш ва қурилиш ишларига бошчилик қилган, уни бошқарган.

1990 йилдан 1997 йилгача Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Давлат котиби ва бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг