Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга сохта паспорт билан киришга уринган гуруҳ ушланди

Ўзбекистонга сохта паспорт билан киришга уринган гуруҳ ушланди

Фото: ДХХ Чегара қўшинлари

Бир гуруҳ шахслар қалбаки Малайзия паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринишди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 8 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида 6 нафар шахс тақдим этган Малайзия паспортлари текширилган ва қалбаки эканлиги маълум бўлган.

Тегишли орган вакиллари ўтказган суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар аслида Шри-Ланка фуқаролари эканлиги аниқланган. Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг