Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўз жонига қасд қилган 12 яшар қиз ҳақида қўшимча маълумот берилди

Ўз жонига қасд қилган 12 яшар қиз ҳақида қўшимча маълумот берилди

Фото: Xabar.uz

Тошкентда еттинчи синф ўқувчи қиз ўзини осиб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ўқувчи нотўлиқ оилада тарбия олган. Отаси А.Д 2 йил олдин касаллик билан вафот этган. Онаси Л.Д ишлаш учун Туркия давлатига кетган. Вояга етмаган З.А кўрсатилган манзилда 2 нафар акаси (бири оилали ва иккинчиси вояга етмаган) билан бирга яшашган.

Ўқувчи 24, 26, 28 ноябрь кунлари дарс машғулотларига қатнашмаган, сабаби ўрганилганда ўқувчининг шамоллагани аниқланган. Ўқувчи қиз қўшнилар томонидан яхши тавсифланди.

Синф раҳбари ва онаси ўртасида доимий уяли алоқа орқали мулоқот қилиб турилган. Ўқувчилар билан унинг ўртасида ҳеч қандай нохуш ҳолат кузатилмаган.

Ҳозирги вақтда тегишли ташкилотлар томонидан ушбу ҳолат атрофлича ўрганилмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг