Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Олмаота-Тошкент-Термиз» йўлида транспорт ҳаракати чекланди

«Олмаота-Тошкент-Термиз» йўлида транспорт ҳаракати чекланди

Фото: «Inform.kz»

Байзак тумани Жанатурмис қишлоғида Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 28349-ҳарбий қисмидаги ёнғин туфайли республика аҳамиятидаги «Олмаота-Тошкент-Термиз» 476 км йўлида транспорт ҳаракати чекланган. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ матбуот хизматига таяниб «Казинформ» хабар бермоқда.

Ҳарбий қисм Тараз-Олмаота йўналишининг ўнг томонида, темир йўл бўйида, жанубий томондан тахминан 250-300 метр масофада жойлашган. «Тау Дос» ва «Отрар» хизмат кўрсатиш объектлари автомагистрал бўйлаб жойлашган.

Барча турдаги автотранспорт воситалари учун ҳаракат Тараз шаҳри томондан 505 км ва Aкшолак қишлоғи томонидан 474 км (Жибек жолига бурилиш) ёпилади. Ҳаракат маҳаллий Тараз-Сарикемер автомагистрали орқали амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг