Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олиб қочилган автомашина шу аҳволда топилди

Олиб қочилган автомашина шу аҳволда топилди

Фото: Тергов департаменти

Жорий йилнинг 9 апрель куни соат 04:00дан соат 06:00га қадар бўлган вақт оралиғида оқ рангли «Nexia-1» олиб қочилди.

Сирдарё вилояти, Сардоба тумани Турон кўчасида яшовчи 42 ёшли А.М. дарҳол Сирдарё вилояти «102» қисқа рақамига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, жабрланувчига тегишли автомашина Сардоба тумани Қўйитош маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автойўлининг 6-км.да тўлиқ ёнган ҳолатида топилган.

Автомашина кўздан кечирилган вақтда номаълум шахс томонидан автомашинанинг давлат рақамлари ва муқаддам автомашинада мавжуд бўлган газ баллон ҳамда орқа юкхонасидаги захира ғилдираги ечиб олиб кетилганлиги аниқланган.

Тергов-тезкор ҳаракатлар давом эттирилиб, мазкур жиноятни Сардоба туманида яшовчи муқаддам судланган 30 ёшли К.Р. содир этганлиги, унинг яшаш хонадони тинтув қилинганида, унда олиб қочилган «Nexia-1» русумли автомашинага ўрнатилган бир дона газ баллон ҳамда бир дона автомашина захира ғилдираги мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур жиноят иши бўйича К.Р. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, унгага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми «г» банди ва 173-моддаси 1-қисми (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг