Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани видеосига изоҳ берилди

Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани видеосига изоҳ берилди

Видеодан кадр.

Ижтимоий тармоқларда Иштихон тумани Равот қишлоғида яшовчи ногирон фуқаро А.Ғ. бўйнида занжир билан боғланганлиги ҳолати тарқалди.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Ҳолат 2022 йил 15 ноябрь куни содир бўлган, дея маълум қилган Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби.

Текширув давомида аниқланишича, Иштихон тумани Равот МФЙ Равот қишлоғида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро А.Ғ. (туғма ногирон (кар-соқов)) 2004 йилда «Самарқанд эшитишида нуқсони бўлган болалар учун» №-61 сонли махсус мактаб интернатида ўқиб, 12-синфни тугатган, 2003 йилдан буён Иштихон тумани Равот МФЙ Равот қишлоғида яшовчи тоғаси Ж.А.ни қўлида тарбиялаганлиги, тоғаси уни ушбу махсус мактабда ўқитганлиги аниқланди.

Ушбу фуқародан мутахассис (сурдопедагог) иштирокида тушунтириш олинганда, у уйидаги рўзғор юмушларини бажармаслик учун ўзини-ўзи метал занжир билан боғлаб, қулф осиб, у билан бирга турувчи акаси (туғма ногирон (кар-соқов)) А.М.дан ушбу ҳолатни ижтимоий тармоқларга тарқатишини сўраб, шу йўл билан уй ишларидан қутилишни мақсад қилганлигини, ишидан пушаймонлигини, ҳеч кимга даъвоси йўқлигини баён қилган.

Фуқаронинг тоғаси Ж.А.дан тушунтириш олинганда, у жиянига нисбатан бу каби ҳаракатларни содир этмаганлиги, ҳолатни ижтимоий тармоққа чиққанидан сўнг билганлигини баён қилган.

Фуқаро Иштихон тумани Тиббиёт бирлашмасида тиббий кўрикдан ўтказилганда, унинг танасида ҳеч қандай тан жароҳатлар аниқланмаган.

Тарафлардан тушунтиришлари ҳамда ҳолат ўрганилиб, ҳолат юзасидан жиноят ишини қўзғатишдан рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг