Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нарпайда мудҳиш ЙТҲ: икки киши вафот этди, яна иккитаси оғир аҳволда қолмоқда

Нарпайда мудҳиш ЙТҲ: икки киши вафот этди, яна иккитаси оғир аҳволда қолмоқда

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

16 март куни Самарқанд вилояти, Нарпай туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Унда 29 ёшли А.Я. «Lacetti» русумли автомашинасида хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда автомобиль йўлини иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқни уриб ўтиб, ушбу йўлнинг иккинчи қисми бўйлаб 53 ёшли И.Ж. бошқарувида 18 нафар йўловчилар билан ҳаракатланиб келаётган «Газель» русумли автомашинага урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

«Газель» русумли автомашина ҳайдовчиси И.Ж. ва шу автомашинанинг йўловчиси 61 ёшли Р.С. ҳодиса жойида вафот этган, ушбу автомашинанинг 2 нафар йўловчилари оғир ва 9 нафар йуловчилари енгил даражадаги тан жароҳати олган бўлиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган, қолган 6 нафар йўловчилар тан жароҳати олмаганлиги аниқланган. Шунингдек, «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси А.Я. тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаларини ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлигини қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг