Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда «Lacetti» бетон тўсиққа урилди. Икки киши ҳалок бўлди

Наманганда «Lacetti» бетон тўсиққа урилди. Икки киши ҳалок бўлди

2019 йил 3 сентябрь куни соат 01:30ларда Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган 31 ёшли Ш.Н.ўз бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашинани Тўрақўрғон туманидан ўтувчи «Пунгон-Наманган» йўлининг 69-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ЙТҲ натижасида ҳайдовчи Ш.Н. ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, «Обод» маҳалласида яшаган 31 ёшли О.А. ҳамда «Мовароуннахр» маҳалласида яшовчи 27 ёшли Б.Н.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчи Ш.Н. ва О.А. шу ерда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг