Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда автомашина олиб қочган шахс ЙТҲда ҳалок бўлди

Наманганда автомашина олиб қочган шахс ЙТҲда ҳалок бўлди

Фото: Тергов департаменти

Кеча, 7 ноябрь куни соат тахминан 00:35да танишлари билан Наманган шаҳар Порлоқ маҳаласида қаровсиз қолдирилган автомашинани олиб қочган 23 ёшли йигит ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 23 ёшли фуқаро Н.А. маст ҳолатда бўлган. У ўзининг танишлари 24 ёшли У.К. ва 23 ёшли Р.Т.лар билан биргаликда фуқаро А.Т.га тегишли бўлган «ВАЗ-21013» русумли автомашинани олиб қочишаётганида Пунгон-Наманган йўлининг 68 километирида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга урилиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Шериклари эса воқеа жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов жараёнида барча ҳолатлар ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг