Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мирзо Улуғбек туманидаги аянчли ЙТҲда мотоциклчи ҳалок бўлди

Мирзо Улуғбек туманидаги аянчли ЙТҲда мотоциклчи ҳалок бўлди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

14 апрел куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида Нурлан М. бошқарувидаги «Нексия» автомобили ва  Арсен А. мотоцикли ўртасида тўқнашув содир бўлган.

Натижада мотоциклчи олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга йўловчи автомобили ҳайдовчиси томонидан бурилиш маневри сабаб бўлган, у транспорт воситасининг тўғри чизиқда ҳаракатланишининг устуворлиги эътиборга олинмаган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 266-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши очилган, тергов олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг