Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Миллий гвардия ходимиман» деб мақтаниш фожиага сабаб бўлди

«Миллий гвардия ходимиман» деб мақтаниш фожиага сабаб бўлди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 18 февраль куни соат 19:30 ларда 23 ёшли Ағзамжон Х. Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Катта Қўйлиқ МФЙда жойлашган «Раимжон ота» кафесида таниши 28 ёшли Бобомурод М. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилишади. Суҳбатлари давомида Бобомурод М. ўзини «Миллий гвардия ва ИИБ ходимиман» деб уни шахсиятига тегувчи сўзлар билан ҳақорат қилади. Ағзамжон Х. «сенлар мени 10 суткага қаматгансизлар» деб унга нафрат билан қарайди. Шу куни соат 01:00 ларда Бобомурод М.ни Катта Қўйлиқ МФЙ ҳудудидаги ер ости йўлагига олиб бориб, у ерда танасининг турли жойларига оёқ ва қўллари билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Натижада Бобомурод М. олган тан жароҳатларининг оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ағзамжон Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «Д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида марҳум Бобомурод М. «Миллий гвардия» ходими эмаслиги, 2-гуруҳ ногирони бўлиб, ҳеч қаерда ишламаслиги, Ағзамжон Х. эса мардикорлик билан шуғулланиб бир неча маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги туфайли, унга нисбатан 10 сутка қамоқ жазоси қўлланилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг