Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ласетти» юк машинаси тагига кириб кетди. Қурбонлар бор

«Ласетти» юк машинаси тагига кириб кетди. Қурбонлар бор

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 19 октябрь куни соат 06:30 ларда Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39  «Алмата-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 1074 километрида ЙТҲ содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, 1982 йилда туғилган Б.Н исмли ҳайдовчи «Ласетти» да эътиборсизлик қилиб, йўлнинг бурилиб олиш қисмида ўзидан олдинда бурилаётган Газ-5327» русумли транспорт воситасининг орқа қисмига урилган.

Натижада «Ласетти» ҳайдовчиси Б.Н ва 1987 йилда туғилган йўловчиси Б.Ю лар оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этишган.

Шунингдек, «Ласетти» йўловчилари 1975 йилда туғилган Т.Ҳ, 1989 йилда туғилган Т.Д ҳамда 1983 йилда туғилган Т.Б лар турли тан жароҳатлари билан Жомбой тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг