Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тошкент-Термиз» йўлида «Ласетти» «КамАЗ» билан тўқнашди, икки киши ҳалок бўлди

«Тошкент-Термиз» йўлида «Ласетти» «КамАЗ» билан тўқнашди, икки киши ҳалок бўлди

13 август куни  Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшаган 28 ёшли А.А. ўзининг «Ласетти» русумли автомашинасини Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Термиз» йўлида ҳайдаб кетаётган бўлган. Сўнгра шу йўналишда, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган 53 ёшли И.А. бошқарувидаги «КамАЗ-5410» русумли юк автомашинанинг орқа қисмига урилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Натижада «Ласетти» автомашинаси ҳайдовчиси А.А. ва йўловчиси Фарғона шаҳрида яшаган 35 ёшли Ж.Ю.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар. «Ласетти»даги қолган икки нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг