Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Каттақўрғонда кучли шамол кўплаб объектларга талафот етказди

Каттақўрғонда кучли шамол кўплаб объектларга талафот етказди

Бугун, 23 июнь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида кучли шамол бўлди. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ҳудуддаги иқтисодиёт коллежи спорт залининг том қисми ушбу шамол натижасида қаттиқ шикастланган. Шаҳарда шамолдан зарар кўрган объектлар фақат ушбу коллеж эмас.

Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Жамшид Носировнинг айтишига қараганда, яна кўплаб объектларга талафот етган. Шаҳар ҳокими Г.Алимова ва бошқа мутасаддилар ушбу обеъктларни кўздан кечирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг