Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жомий бозори олдидаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Жомий бозори олдидаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Фото: ФВВ

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Жомий бозори жойлашган ҳудудда ёнғин содир бўлгани видеоси тарқалди.

Фавқулотда вазиятлар вазирги хабарига кўра, Олмазор тумани  Уста ширин кўчасида содир бўлган ёнғин бартараф этилди.

Қайд этилишича, 17 январ куни соат 10:49 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Уста ширин кўчасида жойлашаган омборхонада ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:54 да етиб бориб, ёнғин соат 11:24 да қуршаб олинди ва соат 11:54 да бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида дўконнинг тахминан 350 кв.м. майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг