Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда прокуратура ИИБ фаолияти бўйича текшириш бошлади

Жиззахда прокуратура ИИБ фаолияти бўйича текшириш бошлади

Ижтимоий тармоқларда «Жиззахда онамни ИИБ ходими уриб тан жароҳати етказди ёрдам беринг» сарлавҳали видеомурожаат тарқалган.

Қайд этилишича, Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Т 2022 йил 2 январ куни Шароф Рашидов тумани ИИБ ходимлари онасини асоссиз равишда уриб тан жароҳати етказганлиги ва бошқа ҳолатлардан норози бўлиб, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг