Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда мактаб ўқувчиси дарс пайтида вафот этди. Прокуратура фожиа сабабини ўрганмоқда

Жиззахда мактаб ўқувчиси дарс пайтида вафот этди. Прокуратура фожиа сабабини ўрганмоқда

Иллюстратив фото

Бугун ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги умумтаълим мактабларнинг бирида жорий ўқув йилининг  биринчи кунида 9-синф ўқувчиси (қиз бола) дарс вақтида тўсатдан вафот этганига оид хабар тақалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz»га  ҳодиса юз берганини тасдиқлади. Унга кўра, дарҳақиқат, кеча (2020 йил 16 сентябрь) Шароф Рашидов туманидаги умумтаълим мактабининг  9-синф ўқувчиси  Ш. С. (2005 йилда туғилган) дарс вақтида тўсатдан вафот этган.

Ҳодиса дарснинг 3-соат, «Информатика» дарсида юз берган бўлиб, ушбу дарс соат тугашига 15 дақиқа қолганда ҳушидан кетган.

Марҳуманинг ҳолати эрталаб мактабга келганида яхши, тана ҳарорати 36.8 бўлган, антисептик воситалар билан зарарсизлантирилган.

Шу куни мактабнинг 1-синф ўқувчиларини эмлаш учун мактабга келган Қишлоқ врачлик пункти шифокорлари  Ш.С.га биринчи ёрдам кўрсатишган. Бироқ, ёрдам кўрсатиш вақтида қизда ҳаёт учун ҳеч қандай белги кўринмаган.

Дастлабки тўпланган ҳужжатларга кўра, Ш.С.да сурункали касаллик, экспертиза кўригида унинг танасида бирон-бир тан жароҳати аниқланмаган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, ўқувчи қизнинг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келганлиги сабаб бўлгани айтилади.

Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати ахборотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг