Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда «Isuzu» ва «Зил-130» ўзаро тўқнашиб кетди

Жиззахда «Isuzu» ва «Зил-130» ўзаро тўқнашиб кетди

8 август Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида, «Тошкент-Самарқанд» йўналишида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган З.Н. бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган М.Қ. бошқарувида бўлган «Зил-130» русумли юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада иккала транспорт воситаси ҳам ағдарилган.

ЙТҲ натижасида «Isuzu» автомобилининг ҳайдовчисига ҳамда «Зил-130» русумли автомобилда бўлган бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг