Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда чиқинди ташувчи машина газ баллони портлади, икки киши оғир аҳволда

Жиззахда чиқинди ташувчи машина газ баллони портлади, икки киши оғир аҳволда

Скриншот

Жиззах шаҳрида «Тоза ҳудуд» ДУКка қарашли чиқинди ташувчи махсус автомобилнинг газ баллони портлаб кетди.

Бу ҳақда  Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.

Воқеа 13 апрел куни тонгда Мустақиллик кўчасида рўй берган. Ҳайдовчининг айтишича, у газ баллонини тўрт ойча аввал ўрнатган. 

Портлаш сабаб пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган икки киши оғир тан жароҳати олган, уч автомобилга ҳам жиддий зарар етган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг