Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Истанбулда аэропорт яқинидаги автобус ҳалокати 5 кишининг умрига зомин бўлди (фото)

Истанбулда аэропорт яқинидаги автобус ҳалокати 5 кишининг умрига зомин бўлди (фото)

Фото: «Ntv.com.tr»

Истанбул аэропорти яқинида Кузей Мармара автотрассасида рейсли автобус автоҳалокатга учради. Натижада беш киши ҳалок бўлди, 25 киши турли даражада жароҳат олишган, дея хабар берди шаҳар маъмурияти.

«Бугун соат 7:00 да (Тошкент вақти билан соат 9:00) Кузей Мармара шоссесида Чифталан қишлоғи ҳудудида Карабюкдан Истанбул томон ҳаракатланаётган йўловчи автобуси кўприк тўсиғига бориб урилган. Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар, полиция ва тез ёрдам гуруҳи зудлик билан етиб борган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат оқибатида беш киши ҳаётдан кўз юмган, 25 киши шифохонага юборилган, улардан 10 нафари, жумладан, учта бола оғир аҳволда», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг