Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аёлларни Қозоғистонга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган фуқаро ушланди

Аёлларни Қозоғистонга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган фуқаро ушланди

12 январь куни Яшнобод тумани ИИО ФМБга 35 ёшли Светлана К. ва 28 ёшли Манзура А.лар мурожаат қилишган.

Унга кўра 32 ёшли Ирода Д. алдов йўли билан уларни ишончига кириб Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрига фоҳишалик қилиш учун жўнатишни таклиф қилган. 15 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Тошкент вилояти ИИББдаги ҳамкасблари билан бирга олиб борилган профилактик тадбир давомида Ирода Д. «Ғишткўприк» чегара постида қизларни қўшни республикага жўнатаётган вақтида қўлга олинди.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси («Одам савдоси») бўйича жиноий иш қўзғатилди, дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг