Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким ўринбосарининг «кўча жанги» судда кўрилади

Ҳоким ўринбосарининг «кўча жанги» судда кўрилади

Фото: Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосарининг бир фуқаро билан урушгани видеоси тарқалди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё ИИБ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2022 йил 10 август куни соат тахминан 23.00ларда Яккабоғ тумани «Истиқлол» деҳқон бозори атрофида туман ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари М.Д. қурилишларни кўздан кечириб юрганда, фуқаро Н.Т. келгач, ҳеч бир сабабсиз иккаласи тортишиб қолган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилганда М.Д ва Н.Т.ларнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги  сабабли уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг