Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳаводан пул қилиш «санъати». Ёки 15 000 АҚШ доллари насиб қилмади

Ҳаводан пул қилиш «санъати». Ёки 15 000 АҚШ доллари насиб қилмади

Фото: «Яндекс»

Қаловини топсанг қор ёнади, деган гап бор.  Бироқ бу бировнинг бурнига устун қўйиб, «соққасини ол» деганимас-да. Қолаверса, бировнинг ҳақи кимга буюрибди, дейсиз?!

«Ақлли гаплар»дан муддаога ўтсак, «Ҳазорасп универсал савдо комплекси» АЖ ҳуқуқшуноси А.Р. қорни ёндириб, ҳавода пул қилмоқчи бўлган чоғи... У жамият ҳудудида янги савдо комплекси қурилажаги ҳақида ёлғонларига хусусий тадбиркор Т. Н. лаққа ишонганидан фойдаланиб, унга яхшилик қўлини чўзади, гўё. Яъниким, қурилажак комплексдан 5 та савдо дўкон ваъда қилади ва ҳар бир дўкон учун 3 минг АҚШ доллари  миқдорида «шапка» сўрайди. Бироқ иши наинки ўхшамади, балки аянчли якун топди: у бешта дўкон устидан жами 15 000 АҚШ доллари олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ходимлари томонидан ушланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг