Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Филиппинда фожиа юз берди: кўплаб одамлар ҳалок бўлишди (видео)

Филиппинда фожиа юз берди: кўплаб одамлар ҳалок бўлишди (видео)

Фото: «Uralinform.ru»

Филиппиннинг жануби-ғарбий қисмида ҳарбий самолёт қулаши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Мудофаа вазири Делфин Лорензан баёнотига асосланиб маҳаллий Inquirer портали хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, яна 40 киши жароҳат олган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида 92 киши, жумладан, 3 нафар учувчи ва 5 нафар экипажнинг бошқа аъзолари бўлишган.

C-130 самолёти Сулу провинциясидаги Холо оролига қўнишга уринган пайтда ҳалокатга учраган. Филиппин қуролли кучлари штаби бошлиғи генерал Сирилито Собехананинг айтишича, самолёт учиш-қўниш йўлагига тушмаган.

«Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишлашмоқда, одамларнинг тирик қолишини дуо қоламиз», — деди у.

ABS-CBN News хабарига кўра, камида 40 нафари қутқариб қолинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг