Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада судья (аёл) зўравонликка учради

Фарғонада судья (аёл) зўравонликка учради

Фарғонада юз берган воқеа бўйича Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати баёнот берди.

Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси (аёл) зўравонликка учраган.

Воқелик 2021 йилнинг 13 апрель куни – судья хизмат вазифасини бажараётган пайтда содир бўлди.

Шу куни Фарғона тумани, Илғор МФЙ Саховат кўчасидаги низоли хонадонга эксперт билан бориб, ҳолатни жойида ўрганаётган судьяга фуқаролик ишига алоқадор бўлмаган М.Н. жисмоий куч ишлатиб, қўлидаги шахсий мобил телефонини тортиб олади ва ерга уриб қасддан синдиради.

Шунингдек, жамоат жойида қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақоратлайди.

«Фуқаро М. Н.нинг бундай ғариқонуний ва ғайриахлоқий хатти-ҳаракатлари низоли иш бўйича тайинланган экспертиза ўтказилмай қолишига олиб келади.

Мазкур ҳолат бўйича Судьялар олий кенгаши ваколати доирасида керакли чораларни кўрди. Воқелик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилмоқда.

Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади», – дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг