Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада собиқ куёв қайнонасининг машинасини олиб қочди

Фарғонада собиқ куёв қайнонасининг машинасини олиб қочди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 29 апрель куни Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ га 48 ёшли Э.Ўғилой ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 09:30 ларда Фарғона шаҳри Марғилон кўчасида жойлашган яшаш хонадонида турган, ўзига тегишли «Nexia-3» русумли автомашинасини собиқ куёви, 30 ёшли А.Иброҳимжон олиб қочганлигини, автомашинасини топиб, А.Иброҳимжонга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув  ҳаракатлари давомида, фуқаро Э.Ўғилойга тегишли «Nexia-3» русумли автомашина Фарғона тумани Оқбилол маҳалласи ҳудудидаги дала ер майдонига ташлаб кетилганлиги аниқланиб, А.Иброҳимжон процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Иброҳимжонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, собиқ куёв А.Иброҳимжон оилавий муаммолари туфайли ушбу жиноятни содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг