Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғона ҳокими яна жамоатчилик эътибори марказида!  Бу сафар нима бўлди?

Фарғона ҳокими яна жамоатчилик эътибори марказида!  Бу сафар нима бўлди?

Фото:«Xabar.uz»

Қисқа танаффусдан сўнг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев яна жамоатчилик эътибори марказига қайтган кўринади.

Ижтимоий тармоқда овоз уники экани иддао қилинаётган  шахснинг аудиоси тарқалгани айтилмоқда. Унда амалдор ва тадбиркор ўртасидаги қисқа суҳбат, қандайдир лойиҳани рад этилиши ва (тадбиркорнинг) залдан  ҳайдаб юборилиши, шунингдек, «ўртоқ полковник»ка  унинг соқоли ва сочини яхшилаб қирдириш буюрилгани  илғаш мумкин.

Амалдор: «Шерзод» фермер хўжалиги…. Ипотекабанк. Соқолини қаранглар! Танийсизми, бу кишини? Фермер хўжалигининг бошлиғимисиз?»

Тадбиркор: «Иш юритувчисиман. Хўжайин Тошкентда эди.»

Амалдор: «Илтимос қилса, келавердингизми ўрнига?»

Тадбиркор: «Йўқ, йўқ, йўқ.»

Амалдор: «Ўчир бу лойиҳани! Тушунтиришингга ҳам, бошқанггаям, хўжайинггаям салом айтиб қўй. Бор, залдан чиқ, бор.» Сўнг : «Ўртоқ Қобулов, соқолиниям, сочиниям ялтиллатиб, қирдириб олинг. Қаранг, соқолини ҳам, сочини ҳам анақа қилинг. Хўпми, давай, бўлинг

Фарғона вилояти ҳокими матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов овоз  эгаси Ш. Ғаниев эканини инкор этмабди. Бироқ ҳолатни таҳқир эмас, шунча «танбеҳ»  сифатида талқин қилади. Ажаб, гўзал илтифот-у  ширин лутфисиз  гапирилмайдиган  Фарғонада тадбиркорнинг бу тарзда йиғилишдан ҳайдаб солиниши шунчаки «танбеҳ» бўлса,  «таҳқир» қандай бўларкин?! 

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг