Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Етти йилдан бери қидирилаётган эркак Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Етти йилдан бери қидирилаётган эркак Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан «Қидирув» махсус тезкор профилактик тадбири ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Жиноят кодексининг 155-моддаси 1-қисми, 156-моддаси 3-қисми, 159-моддаси 3-қисми, 244/1-моддаси 3-қисми, 244/2-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, 2015 йилдан бери Ромитан тумани ИИБ томонидан қидирилаётган, 1977 йилда туғилган Э.Ҳ. исмли шахснинг Туркия ҳудудида яшириниб юрган манзили аниқланган.

Натижада Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўтказилган махсус операция давомида ушланди ҳамда Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши таъминланиб тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг