Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ерга «2023 BU» астероиди яқинлашмоқда — хавфлими?

Ерга «2023 BU» астероиди яқинлашмоқда — хавфлими?

Иллюстратив фото

26 январ куни Ер ёнидан диаметри 5-6 метрли астероид учиб ўтади. Шемаха астрофизика обсерваторияси маълум қилишича, осмон жисмига вақтинча «2023 BU» номи берилган. Астериоид жуда ёрқинлиги боис уни оддий телескопда ҳам кузатиш мумкин. Бироқ у фақат Ернинг жанубий қутбида яшовчилар (Жанубий Америка, Австралия, Африка жануби)га кўринади.

Астериоид сайёрамиздан атиги бир неча минг километр наридан ўтиб кетади. Аниқроғи, Ер марказидан астероидгача масофа — 10 минг километр, бу сайёрамизни қуршаб олган геостационар сунъий йўлдошларгача масофанинг чорак қисмига тенг.

Шунга қарамасдан, хавотирга ўрин йўқ, фақат диаметри 150 метрдан катта осмон жисмларигина Ер учун хавфли саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг