Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Damas» фожиага сабаб бўлди

«Damas» фожиага сабаб бўлди

Фото: «Commons.m.wikimedia.org»

Шу йил 31 май куни соат 21:30 ларда, Нанай-Янгиқўрғон йўлининг 15 км.да, Бирлик МФЙ ҳудудида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро «Damas» русумли автомашинани ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Янгиқўрғон туманида яшаган, 1972 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг